Катта Фарғона канали

Тарихга  назар

Катта фарғона канали қурилишини хашар йўли билан амалга ошириш ғояси ўз-ўзидан пайдо бўлган эмас. Ғояни амалга ошириш машаққатли мехнат талаб қилар, шов-шув бўлиши табиий эди. Лойихани амалга ошириш улкан моддий маблағ, фидойи меҳнат талаб этарди. Фарғона водийси сув манбаларидан тўлақонли фойдаланиш орзусининг руёби лойихалардагина эмас, балки Фарғона дехқонининг тафаккурида ҳам шаклланиб бўлган эди.

Поп—сув камчил район. 1938 йилнинг бахорида шу район колхозчилари ихтиёрий равишда 9 километр узунликдаги Лангар каналини қазишади, натижада 100 гектар янги ерни суғориш имкони  яратилди. 

1939 йилнинг бошларида мироб Усмонжон Расулов Олой тоғ тизмаларидан сув ичувчи Исфайрамсой сувидан унга ёндош оқувчи Шохимардонсойига ўтказиш таклифи билан чикди. Таклиф маъқулланиб,  Фарғоналиклар, Олтиариқликлар, Қуваликлар, Тошлоқликлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. 1939 йилнинг 10 марти. Тўрт районнинг 14 минг колхозчиси бўлажак канал трассаси томон отланишди. Улар 17 кун ичида 32 км узунликдаги Лоғон каналини қазишиб, 338 минг кубометр тупроқ ишларини амалга оширишди.

1939 йилнинг 30 март Лоғон каналини очилиш маросимида «Лоғон канали-бу, улкан имкониятлардан амалиётда фойдаланиш ибтидоси, халқ иродаси билан сув иншоотлари қурилишига шиддат баҳш этишдир», — деган эди. Узбекистоннинг ўша пайтдаги рахбари Усмон Юсупов.

Орзулар  чизгиларда

Халқнинг айниқса, Қишлоқ ахолисининг таклифига асосланиб 1939 йил 6 июнда ўша даврдаги собиқ Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон Министрлар Советини қўшма мажлисида Катта Фарғона канали қурилишини бошлаш мақсадида қарор қабул қилинди. Барча партия ва Совет рахбарларига Катта Фарғона канал ахамияти хақида жойларда халқ орасида тушунтириш ишларини олиб бориш топширилди. Зудлик билан ташкилий ишлар бошланиб кетди.

«Сазгипровод» лойиҳа-тадқиқот трести жамоаси муҳандислари И.Ф.Федодеев-канал қурилиши бош мухандиси, И.Д.Лебедев-лойиха бош мухандиси, А.Н.Аскоченский-лойихалаш бўйича бош мухандис, В.В.Пославский-гидроиншоотлар қурилиши бош мухандиси етакчилигида Катта Фарғона канали лойихасини ишлаб чиқди. И.К.Петров бошчилигида А.П.Борисов, И.В.Стрельчик, А.С.Гапешин, Ф.Воронин ва бошқалар тадқиқот ишларини трасса ўрнини, аниқлаб, белгилаш ишларини амалга оширишди. А.В.Бостанжогло, В.М.Толстулов, М.Е.Корот­кое, А.С.Цветков сингари мутахассислар тадқиқотлар ўтказишди. Катта Фарғона каналини лойиҳалаш ишларига муҳандислардан В.Н.Симаков (лойиҳа бошлиғи) Т.И.Малиновский, Ф.Д.Русако, И.П.Ярошлар улкан ижодий ҳисса қўшдилар, В.Ф.Поярков, А.И.Тюменев, Т.О.Ганкузен, А.Д.Кузнипова, А.В.Дунин-Брарковский, Э.Э.Пеплов, Н.Г.Бродинский, А.М.Қахрамоновлар Катта Фарғона каналининг бетакрор қурилмаси лойихасини яратдилар.

Каналнинг ташқи кўринишини архитекторлар М.С.Бу­латов, А.М.Бойченко, А.Н.Зотов, Л.Г.Караш ишлаб чиқишди. Лойихага биноан канал трассаси икки участкадан иборат эди: «Юқори тракти Учқўрғондан бошланиб, жанубга Куйганёргача боради. Норинни Қорадарё ва Тентаксой билан боғлайди. Узунлиги 44 км. Сувнинг бир қисми суғоришга сарфланади, асосий қисми Қорадарё ва Тентаксойга ташланади. Куйганёр туғонидан ғарбга томон каналнинг қуйи тракти 226 км узунликда, суви Сирдарёга деярли ёндош ҳолда водийнинг жанубидан оқади. Канал атрофидаги суғориладиган ерлардан баланд бўлгани учун ундан сув олиш қулай. Сув ўтказиш қобилияти секундига 98 кубометр бўлган қуйи тракт Қорадарёнинг Куйганёр тўғонидан Тожикистон Республикаси чегарасигача бўлган қисмини ташкил этади. Фарғона вилоятида ташкилий ишлар комиссияси тузилди ва қурилиш бошлиғи қилиб Тешабой Мирзаев тайинланди.

Каналда 48 та йирик (Куйганёр туғони шу жумладан) ва 275 та майда гидротехник иншоотлар, темирйул ва авто­транспорт куприклари, инспектор йуллари, маиший ва хизмат бинолари, алоқа воситалари, хусусан, канални доимий  ишлатиш, хизматчилар  меҳнати  ва турмуши учун зарурий шароитлар яратиш кузда тутилди.

Орзулар  рўёби

Усмон Юсуповнинг башорати руёбга чиқди. 1939 йилнинг ўрталарига келиб, Фарғона водийсида Норин ва Қорадарё ўзанларидан суғоришда кенг фойдаланиш, муамосини хал этиш учун ҳамма нарса тайёр эди. Лойиҳа тайёр. Халқ тайёр. 1939 йили 1-август куни водийнинг ташаббускор мехнаткашлари инженер-техниклар билан биргаликда бўлажак канал буйига чикдилар. Оммавий хашар бошланди. 45 кун деганда ер қазиш ишлари тугалланди. Канал узунлиги 270 километрга етди. 17,8 миллион кубометр тупрок ишлари бажарилди. 100 минг нафар колхозчи, 3000 нафар инженер-техник, 1796 нафар коммунист, 50 минг нафар комсомол аъзолари қатнашди. 704 нафар медицина ходими, 1890 нафар санъаткор, 1072 нафар алокачи, куплаб ёзувчи, журналист, партия, совет ходимлари ва бошка касбдаги мутахассислар хизмат кўрсатди, каналда водий халқи синовдан ўтди, ғолиблиги тантана қилди.

1939 йилнинг 27 декабрда  Усмон Юсупов бошлиқ давлат комисияси каналнинг “Яхши” бахолар билан доимий ишлатишга қабул қилинганлиги хақидаги хужжатга имзо чекишган шу куни нихоятда кўтаринки рух билан катта хурсандчилик билан Куйганёр тўғонидан каналга 10 м3/сек сув очилган ва 5 кундан кейин 31 декабрь куни Тожикистон чегарасида 2 м3/сек сув кўринган.

Канал 60 минг гектардаги қўриқ ва бўз ерлари ўзлаштириш, 45 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилаш имкониятини берадиган бўлди. 1940 йилда Фарғона областида 23 минг гектар янги ер ўзлаштирилди. Сирдарёнинг юқори кисмида жойлашган районлардаги колхоз ва совхозлар, экин майдонлари сув билан таъминланди. Қорадарё суви қўшни Тожикистон Республикасининг Конибодом шаҳригача етиб, хўжаликларни сув билан таъминлади.

Секундига 1200 м3/сек сув ўтказа оладиган Фарғона усулидаги Куйганёр туғони қурилди, Норин дарёси бетонлаштирилди хамда Куйганёр тўғонидан сув олувчи Катта Фарғона каналига 98 м3/сек сув ўтказиш имкониятига эга бўлган бош иншоот тақсимлагич ишга тушди. Умуман каналда 42200 кубометр бетон ва темирбетон ишлари бажарилди. 25000 кубометр ёғоч материаллари сарфланди. 1106 тонналик металл конструкциялар ўрнатилди. 45 та йирик, 275 та кичик хажмли иншоотлар ишга солинди. 101 жойда сув ўтказиш дюкерлари, 118 дона акведуклар, 6 та темирйўл ва 7 та кўр­кам кўприклар қурилди. Канал бўйларида 69 та бино кад кўтарди. Канал четларини мустахкамлаш, кўкаламзорлаштириш, боғ-роғлар барпо қилишга киришилди. Катта Фарғона каналининг бутун қурилишига эски пул хисобида 132872 сўм (20 млллион рубл) сарфланган. 1939 йил 1-ноябр куни Катта Фарғона канали ишлатиш бошқармаси ташкил этилди. 20 ноябрь 1-сонли буйруғи билан биринчи рахбар этиб И.Федодеев тайинланди. Бир вақтнинг ўзида тупроқ ишлари ва майда иншоотлар қурилиши бош мухандиси вазифаларини бажарган.

Шундан бери Катта Фарғона каналига К.Н.Синявский (1939-1944), П.И.Чуров (1945-1946), Чильмухамедов (1946-1947), М.Б.Бўрибеков (1947-1952), Б.Усмонхужаев (1953-1976), Ш.М.Муродуллаев (1977-1979), Ф.Ш.Шамсутдинов (1979-1982), Қ.Р.Расулов (1982-1991), Ғ.Ф.Фозилов (1992-1998) каби ўз касбини устаси, умумхалқ ишига фидоий бўлган водийнинг кўзга кўринган етук ирригаторлари рахбарлик қилганлар.  

Катта Фарғона канали ишга туширилгандан буён водийда суғориладиган ерлар майдони кўпайди. Қўрик ва бўз ерларни ўзлаштиришлари натижасида канални сувига талаб ошди. Қорадарёдан Катта Фарғона каналига сув олиш 98 м3/сек-дан 128 м3/сек-га кўпайтирилди. Куйганёр тўғони бетонлаштирилди. Тўсиқлар металлаштирилди. Марказий Фарғона ерларининг ўзлаштирилиши Катта Фарғона каналини реконструкция қилиш заруриятини туғдирди. Тўғон реконструкция қилинди. Канал кенгайтирилди. Янгидан сув тиндириш майдонлари қурилди.

Норин дарёсига бетон зинапоялар қилинди. Сув тўплаш жойи кенгайтирилди. Ҳажми оширилди. Бетон зинапоялар каналлар остидан ўтказилди. Рекон­струкция ва қурилиш ишлари тўла механизация усулида олиб борилди. Ер қазишда экскаваторлардан фойдаланилди. Бетон тайёрлаш махсус заводларда бажарилди, тайёр бетон қуйиш жойига машиналарда етказилди. Арматуралар ва ёғоч деталлар ихтисослаштирилган устахоналарда тайёрланди. Ремонт вақтида 100-120 экскаватор, юзлаб механизмлар шай турди. Ремонт ва реконструкцияга малакали ишчилар, инженер-техник ходимлар, мутахассислар жалб этилди.

Биринчи марта реконструкция қилиш 1956-1962 йиллар даврида юқориги тракт Норин дарёсидан 98 м3/сек дан 150 м3/сек-га 1958 йилда иккинчи бош иншоат қўшимча таминлаш канали (КДП) сиғими 120,0 м3/сек-га оширилди

1964 йил иккинчи марта реконструкция қилиниб, юқори тракт 180,0 м3/сек-дан 218,0 м3/сек сиғимга оширилди.

Норинда йирик сув тармоғи қурилиши каналлар, биринчи навбатда Катта Фарғона канали сувининг ортишига олиб келди. Дарёнинг юқори тармоғидан олинадиган сув секундига 218 м3/сек-га купайди. Қуйи оқим 180 м3/сек-га етди. Катта Фарғона канали суви Фарғона чегарасида секундига 73 м3/сек- дан 110 м3/сек-га, Тожикистон чегарасида 10 м3/сек-дан
13 м3/сек-гача оқадиган бўлди.

Сувнинг бехуда кетишига қарши кураш тадбирлари кўрилди. Канални фойдали иш коэффициенти 84% дан 86% га кўтарилди. 573 та гидротехника қурилишларининг иши меёрлаштирилди. Катта Фарғона каналидан секундига сув олиш йилига 2,2 миллиард кубометрдан 5,1 миллиард кубометрга етди.

Шу билан бирга экин майдонлари  миқдори хам ошиб борди. 1940 йилда 23 минг гектар бўлса, 1966 йили 65 минг гектар, 1999 йил 385 минг гектар, 2009 йилда 392 минг гектарга кўпайди ва Янги ерлар сув таъминотидан фойдаланилмоқда.

       1982 йил Фарғона вилояти Охунбобоев район марказини ташкил этиш, кўп қаватли бино ва иншоотлар қуриш, ободонлаштириш ва  канални  ПК 1193+00 дан ПК 1225 гача кисмидан фильтрацияни камайтириш мақсадида 3,1 км масофаси бетонланган 1984 йил июн ойида КФК 2-Шахрихон бўлими ПК 900 Янги қишлоқ даханаси рўпарасида Қува райони Правда колхози худудида канални чап қирғоғидан ўпирилиш бўлиши натижасида сув каналдан тошиб чиққан ва қишлоқ хўжалик экинларини босган. Шу сабабли канални ПК 858+00 дан ПК 931+00 гача дамбани мустахкамлаш мақсадида 7,3 км қисми бетонланган Катта Фарғона канали нафақат Ўзбекистонга балки қўшни Қирғизистон ва Тожикистон республикалари халқлари учун хам тарихда ўчмас из қолдирди.

         1939 йилда тарихда мисли курилмаган қисқа муддатда Катта Фаргона каналини қуришга муваффақ бўлган Фарғоналик колхозчилар 1940 йилнинг 16 февралида 43 минг кишидан иборат армияни ташкил қилиб ғоят катта ғайрат ва ташаббускорлик билан Жанубий Фарғона каналини ва унинг илгари тайёр бўлган қисмини реконструкция қилишга махкам бел богладилар. Бу қурилишда колхозчилар билан бир сафда туриб 920 нафар инженер-техник ходимни, 500 нафар санъаткорни, 163 нафар медицина ходими, 1310 нафар савдо ва умумий овкатланиш ходимлари хамда бошка касб эгалари каналдан олиб борилган хамма мехнатда юксак мехнат намуналарини курсатган.

Мана буларнинг хаммаси канал қурилишидаги асосий ишларни 2(икки) ой деганда тамомлаш имкониятини берди. Канал қурилиши даврида 1 та бош иншоот, 3 та тезоқар, 30 та бетон шаршаралар, 5 та оддий шаршаралар, 1 та акведук, 16 та дюкерлар, 52 та сув чикарувчи иншоотлар, 65 та гидропостлар бунёдга келтирилди.

ЖФК курилиши даврида 2588,3 минг м3 тупрок қазиш, 1047,5 минг м3  тупроқ ётқизиш, 2491 м3 бетош иши, 4402 м3 темир-бетон иши, 10168 м3 тош иши, 1367 м3 қоя ишлари бажарилди. 1940 йилнинг 27 июнида биринчи марта каналга сув очилди. Каналнинг умумий масофаси Бешолиш узелига кадар 93 км булиб, канал бош қисмида 50 м3/сек сув оқизиш имкони булди.

Жанубий Фарғона магистрал канали Аравонсой дюкери юқори қисми.
Жанубий Фарғона магистрал канали Аравонсой дюкери юқори қисми.

ЖФК курилиши Андижон ва Фаргона вилоятларини 69803 га ерини суғориш имкониятини юзага келтирди.

1967 йилда Каркидон сув омборини сув билан таъминлаш учун 20,0 м3/сек сув сиғимига эга булган Каркидон канали қурилди. 1969 йилда  Каркидон сув омборига 175 млн.м3 сув тўпланди.

1967 йилда Норин дарёсида Учқўрғон сув олиш тўғони қурилди. Бу дарёдан секундига 249 м3/сек сув олиш имкониятини яратди. Шимолий Фарғона каналига ўнг қирғоқдан 100 м3/сек сув олиш хавзаси барпо қилинди, чап қирғоқда эса Катта Фаргона каналини Катта Андижон каналига сув олувчи туйинтирувчи канал (КДП)ни сув олиш имконияти 330 м3/сек етказилди.

Катта Андижон магистрал канали бош қисмидаги тезоқар.
Катта Андижон магистрал канали бош қисмидаги тезоқар.

Тўйинтирувчи каналини ПК15+67 нуқтасида 50,0 м3/сек сигимга эга булган Хақулобод канали, ПК66+48 нуқтасида Катта Фарғона канали ва 200,0 м3/сек сигимга эга булган Катта Андижон каналига сув бўлувчи иншоот қурилди.

Катта Андижон каналини бош қисмидан бошлаб 20,7 км узунликдаги 200,0 м3/сек сув сиғимига эга бўлган темир-бетон тезоқар курилди. Канални ПК273+00 дан ПК1091 гача тупроқ ўзанли қилиб қурилди. Фарғона вилояти чегарасини сув ўтказиш қобилияти 105,0 м3/сек, канал охирида ПК1091+26 нуқтасида сув олиш қобилияти 23,0 м3/сек.ни ташкил қилди.

Каналда 14 дона сув тусувчи иншоот, 1 дона дарё остидан ўтган Қорадарё дюкери, 33 дона сув олиш иншооти, 47 дона акведук ва дюкерлар, 34 дона автомобил куприклари, 41 дона пиёдалар кўприклари қурилди.

Канал қурилишида 2980 минг м3 тупроқ иши, 272 минг м3 бетон иши, 0,6 минг тонна металл конструкция сарфланди ва қурилишнинг умумий нархи 1969 йил хисобида 44931930 рубл сарфланди.

Катта Андижон каналини қурилиш-монтаж ишлари аъло даражада бахоланиб 1970 йилнинг 23 октябрида Давлат комиссияси томонидан доимий эксплуатацияга қабул қилинди. Катта Андижон каналини эксплуатация қилишни Усмон Юсупов номли Катта Фарғона канали ишлатиш бошқармаси ихтиёрига топширилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнги йилларда Катта Фарғона магистрал каналида сув танқислигини олдини олиш мақсадида 1998 йил Сўх дарёсидан сув ташлаш учун сиғими 20,0 м3/сек га эга бўлган КФК-Сўх таъминловчи канали, 2000 йил Жанубий Фарғона каналидан Ёзёвонсой орқали каналга сув ташловчи сиғими 20,0 м3/сек га эга бўлган «Мустакиллик 10 йиллиги» канали  ишга туширилди, 1986 йилда  Катта Андижон каналига сув ташловчи сиғими 7,0 м3/сек га эга бўлган Шимолий канал қурилиб, 2003 йилда Катта Фарғона каналига боғлаган холда қайта реконструкция қилиниб сув сиғими 20,0 м3/сек га етказилди.

“Мустакиллик 10 йиллиги” канали бош иншооти
“Мустакиллик 10 йиллиги” канали бош иншооти
“Мустакиллик 10 йиллиги” каналини Катта Фаргона каналига куйилиш жойи
“Мустакиллик 10 йиллиги” каналини Катта Фаргона каналига куйилиш жойи

 

Useful sites