Тешаев Шуҳрат қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 февралдаги ПҚ-4211-сон қарорига биноан Тешаев Шуҳрат Журоқулович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тешаев Шуҳрат Тошкент давлат аграр университети битирувчиси, маълумот бўйича олим-агроном

Тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган. Бундан аввал Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти Бош директорининг ўринбосари, «Пахта» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб фаолият юритган.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари сифатида Тешаев пахтачилик, ғаллачилик, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва қишлоқ хўжалигининг сув учун эҳтиёжларини таҳлил қилиш масалари билан шуғулланади.Манба: Матбуот хизмати